Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Раҳбар ва ёшлар учрашуви

error

2024-10-13

Мамлакатимизда ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ўз вақтида ҳал этиш масаласи ҳар бир мутасаддига катта масъулият юклайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сонли Фармонига мувофиқ, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида Қарши шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида  «Раҳбар ва ёш ходимлар» учрашуви ташкил этилди.

Очиқ мулоқот тарзида кечган учрашувда Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Ф.Мухаммадиев ёшларни қизиқтираётган саволларга жавоб берди. Мавжуд камчиликлар ва иш фаолиятини янада самарали ташкил этиш борасидаги таклифларни тинглади. Мазкур ташаббусларни қўллаб-қувватлаш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.