Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолиятига доир маълумотларни “ЯММТ” ИДАКга тўлиқ ва хатосиз киритилиши бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.

error

2022-08-26

Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолиятига доир маълумотларни “ЯММТ” ИДАКга тўлиқ ва хатосиз киритилиши бўйича Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида ўқув-семинар ташкил этилди

➡️ Ўқув-семинарда вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Кадиров, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали бош инспектори Н.Пирназаров, етакчи инспектор И.Султонов, мономарказ директори З.Садуллаевалар иштирок этишди.

➡️ Қашқадарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари ташкилий-кадрлар бўлимлари бошлиқларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4502-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 971-сонли Қарори билан жорий этилган “Ягона миллий меҳнат тизими “ идоралараро дастурий-аппарат комплекси (“ЯММТ ИДАК) мақсади ва моҳияти бўйича тушинтиришлар берилди.