Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

❗️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси огоҳлантиради

error

2024-10-07

🔴Иш берувчилар ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаши шарт!

 “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида, шунингдек, Меҳнат кодексининг 25-моддасида иш берувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбурияти кўрсатилган.

Нима учун мажбурий суғурта талаб қилинади?

Ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариш чоғида майиб бўлиб қолса, касб касаллигига чалинса ёки шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилса, ходимнинг соғлиғига етказилган зарар суғурта полиси орқали қопланади.

▪️Суғурта қилмаслик - иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 49²-моддасига асосан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари, яъни ҳозирги кунда 5 625 000 сўмгача, бир йил давомида такроран содир этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари, яъни 11 250 000 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинмаганлиги ersp.e-osgo.uz орқали аниқланган тақдирда, маъмурий жарима қўлланилади.