Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Мономарказда "Иш берувчи" ташкилот билан учрашув ташкил этилди.

error

2022-08-25

Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси ҳамда “Ҳудудгазтаъминот Қашқадарё вилоят” филиали иштирокида Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Пайвандловчи” соҳасида таҳсил олган ҳамда ушбу соҳа бўйича иш қидираётган ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича учрашув ўтказилди.
Ушбу учрашувда Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Амиров, “Ҳудудгаз таъминот” АЖ дирекцияси муҳандиси Ж.Тўхтамуродов, “Ҳудудгаз таъминот Қашқадарё вилоят” филиали бўлим бошлиғи  Л.Михлиев, Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази директори З.Садуллаевалар иштирок этишди.
Йил бошидан буён ишлаш истагини билдирган 130 дан ортиқ “Пайвандловчи” соҳасида таҳсил олган ҳамда иш қидираётган  фуқароларни “Пайвандловчи” касби бўйича ишга қабул қилинган бўлса, учрашувдан кейин 22 нафар фуқаролар билан меҳнат шартномалари тузиш бўйича келишиб олинди.
Бугунги кунда вилоят миқёсида “Пайвандловчи” соҳасида таҳсил олаётган тингловчиларни ишга жойлаштириш жараёнлари давом этмоқда.