Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

⚡️ Бугундан ипотэка субсидияси учун аризалар қабули бошланди

error

2024-09-28

✍️ Ипотэка крэдитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли парамэтрлари доирасида фуқаролар аризаларни 23-сэнтабр куни соат 09:00 дан бошлаб жўнатишлари мумкин.

📁 Эндиликда ариза бэрувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.

➡️ Ариза бэрувчи ёки унинг турмуш ўртог‘ининг (шу жумладан, кафил сифатида кэлтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори қуйидагича бўлиши зарур:

🔄 Қорақалпог‘истон ва вилоятларда — мэҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2,83 млн — 8,4 млн сўм);

🔄 Тошкэнт шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2,83 млн сўм — 9,66 млн сўм).

Мазкур талабга тоʻгʻри кэлмаган фуқароларнинг субсидия учун аризаси дарҳол рад этилади. Бу субсидияга мухтож қатламни мақсадли аниқлаш учун муҳим. 

Кимларда субсидия олиш эҳтимоли катта? 

Ижтимоий ҳимоя муҳтож, ногиронлиги боʻлган шахслар, ёш оилалар ва оʻз номида уй мавжуд боʻлмаганлар субсидия олишда устунликка эга боʻлади. 

Ариза бэрувчи бир қанча коʻрсаткичлар асосида умумий 50 баллдан камида 30 балл оладиган боʻлса, субсидия олиши мумкин.  

Субсидия бэриш яна қай ҳолатда рад этилади?

тақдим этилган аризада коʻрсатилган маʼлумотлар ижтимоий мэзонларга мос кэлмаганда;

тақдим этилган маʼлумотлар нотоʻгʻри ёки сохта боʻлганда;

илгари имтиёзли ипотэка крэдитларидан фойдаланган ҳолда субсидия олганлар (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бэгоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) такрорий мурожаат этганда;

жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда. 

Қанча крэдит бэрилади? 

Бунда бошлангʻич тоʻлов 15 фоиз, крэдитнинг фоиз ставкаси эса йиллик 17,5 фоиз боʻлади. Агарда сиз сотиб олмоқчи боʻлган уй ушбу миқдордан ошиб кэтса, банк оʻз маблагʻларидан бозор шартларида (26 фоиз атрофида) қарз ажратиши мумкин. 

Субсидия учун аризалар 19 иш кунида коʻриб чиқилади. Ариза бэрувчилар сони коʻп боʻлганда, ким аввалроқ ариза бэрган боʻлса, шунга биринчи субсидия ажратилади. 

Шундай экан, мй.гов.уз порталига кириб, “Ипотэка крэдитига Давлат субсидиясини олишга ариза бэриш” хизмати орқали дарҳол ариза топширинг!