Янгиликлар
Янгиликлар
2024-09-24
Мавсум давомида теримчилар учун меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш ҳамда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан алоҳида ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, ўрганишлар олиб бориляпти.
Ҳурматли юртдошлар!
Пахта мавсумида меҳнат муносабатларини расмийлаштириш юзасидан саволлар туғилса ёки мажбурий меҳнат ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз Давлат меҳнат инспекциясининг 1282 қисқа рақамига ёки @munosibmehnat_bot телеграм ботига мурожаат қилинг.
Эслатиб ўтамиз, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига (https://lex.uz/docs/-3336169#-3336478) мувофиқ жисмоний шахснинг илтимосига кўра унинг шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги кафолатланади.