Янгиликлар
Янгиликлар
2022-08-22
Вилоят маданият бошқармаси тизимидаги раҳбар ва масъул ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022- йил 8 август кунида қабул қилинган "ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА"ги қонуни ҳамда Меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасини тартибга солишга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши, ЯММТ ва миллий ваканциялар базасига оид иш юритувларни мазмун - моҳиятини ёритишга қаратилган семинар жорий йилнинг 19- август куни Қарши шаҳар 1-сон БМСМда бўлиб ўтди.
Ушбу семинарни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали раҳбари ўринбосари— Ёқубов Тўйчи Абдураҳмонович қарорнинг мазмун - моҳиятига қаратилган кириш сўзи билан очиб берди.
Ушбу семинарда Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Абдулазиз Маматов ҳамда Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Исоқ Тўраев Латипович иштирок этди.
Тадбир сўнгида малака ошириш курсларидан муваффақиятли ўтган туман ва шаҳар маданият марказлари мудирларига малака ошириш ҳақидаги сертификатлар тантанали равишда топширилди.