Янгиликлар
Янгиликлар
2024-09-22
Охирги йилларда екологик муаммоларнинг юзага келиши натижасида узумчилик йўналиши бирмунча орқада қолиб кетишига сабаб бўлган.
Шу боисдан маҳалладаги аҳоли томорқасининг 80 гектаридаги узум навларни яхшилаш, експортбоп навларни олиб кириш, сифатли узум навларини йетиштиришда Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани тажрибасидан фойдаланиб, 30 нафар ишсиз фуқаролар Олтариқ туманида янги узум кўчатларини йетиштириш ва унга ишлов бериш сақлаш ва қайта ишлаш юзасидан малакаларини ошириб келишлари учун жўнатилади.
Ижтимоий рейестрдаги хонадонга йетакчи тадбиркорлар томонидан новдалар берилиб бир йилдан кейин 2 минг сўмдан қайта сотиб олинганда қўшимча ҳар бир сотих йердан 8 млнгача даромад топиш имконияти яратилади.
Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Фахриддин Мухаммадийев иштирокида Қамаши тумани Равот МФЙ да яшовчи лидер тадбиркор Қўчқор бобо Кўчимов билан учрашув ўтказилди. Тадбиркорнинг узумчилик йер майдони 0.80 сотих, жами екилган узум кўчатлари 600 тупни ташкил етиб, йилига тадбиркор томонидан 30 тонна ҳосил йиғиб олиниши евазига, 400 млн сўмгача даромадга ега бўлмоқда. Учрашувда маҳалладаги ишсиз ёшлар лидер тадбиркорга бириктирилиб, узумчилик йўналиши бўйича кооперация усулида ишларни ташкил етиш белгилаб олинди.