Янгиликлар
Янгиликлар
2022-08-22
Куни кеча Китоб туманида ишсиз ёшлар, аҳолининг иш билан банд бўлмаган ишсиз қатлами вакилларини бандлигини таъминлаш мақсадида, Китоб туман Халқ таълими биноси олдида “Бўш иш ўринлари меҳнат бозори” ярмаркаси ўтказилди.
Ушбу ярмаркада Китоб туман ҳокими У. Пардаев, туман прокурори С.Темиров ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Унда 98 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 310 та бўш иш ўринлари ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан ташриф буюришди.
Мазкур ярмаркада 265 нафар фуқаролар қатнашишди, уларнинг 150 нафари ёшларни, 195 нафари аёлларни ҳамда 8 нафари оғир турмуш шароитидаги аёлларни ташкил этди.
Ярмаркада қатнашган фуқароларнинг 6 нафари мавжуд бўш иш ўринларига йўлланма олди.
Йўлланма берилганларнинг 5 нафари ёшлар, 5 нафарини хотин-қизларни ташкил этди.
Шунингдек, 183 нафар фуқароларга турли хил тадбиркорлик ва бошқа йўналишлар бўйича ҳам ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.