Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ.

error

2022-08-19

Яккабоғ туманида ишсиз ёшлар ва қуролли кучлар сафидан захирага бўшатилган фуқаролар, аҳолининг иш билан банд бўлмаган ишсиз қатлами вакилларини бандлигини таъминлаш мақсадида, "Янгиобод" МФЙ ҳудудида “Бўш иш ўринлари меҳнат” ярмаркаси ўтказилди.

Унда 162 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 362 та бўш иш ўринлари ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан ташриф буюришди.


Мазкур ярмаркада 182 нафар фуқаролар қатнашишди, уларнинг 122 нафари ёшлар, 60 нафарини эса хотин-қизларни ташкил этди.

Ярмаркага қатнашган фуқароларнинг 62 нафари мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлашган бўлишса, 24 нафар фуқарога эса касб-ҳунар мактабларига АБКМ томонидан йўлланмалар берилди.

Йўлланма берилганларнинг 47 нафари ёшлар, 39 нафарини хотин-қизлар ташкил этди.

Шунингдек, 29 нафар фуқароларга турли хил тадбиркорлик ва бошқа йўналишлар бўйича ҳам ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.