Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Хорижда кафолатланган иш қидирувчилар диққатига!

error

2024-09-06

Тумандаги ёшларни хорижий тилларга ўқитиш орқали хорижий давлатларга кафолатланган ишга юборишни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Қамаши тумани ҳокими қарори қабул қилинди. 

Унга кўра хорижий давлатларда ишлаш истагида бўлган шахсларни талаб юқори бўлган хорижий тиллар (инглиз, немис, рус тили)га ўқитиш, сертификатлар олиш ҳамда уларнинг тил билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланди. 

2024-йил 10-сентябрдан бошлаб туманда жойлашган 2-сонли касб-ҳунар мактабида меҳнат мигрантлари учун камида олти ой муддатга инглиз, немис ва  рус тилларига ўқитиш ташкил етилади. 

Ўқув курсларида машғулотларни ўтказиш учун камида “Б2” даражасидаги сертификатга ега бўлган хорижий тил ўқитувчилари жалб қилинади.

Ушбу ўқитувчиларнинг иш ҳақлари Ёшлар ишлари агентлигининг ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади. 

Дарслар 5 кун, ҳафтанинг душанба-жума кунлари ўтказилади. Ўқув курслари бепул. 

Ўқиш ва чет давлатга чиқиш истагида бўлган фуқаролар маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларига мурожаат қилиши ёки туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига мурожаат қилиши мумкин.