Янгиликлар
Янгиликлар
2024-08-26
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон туманининг Темирхўжа ҳудудидаги ишчиларни “Нурафшон” маҳалласи Ғазна кўчасидаги пахта даласида чопиқ, ягана қилишга жалб етган фермер, уларнинг 15 миллион сўмга яқин иш ҳақини тўлаб бермаётгани айтилгани бўйича хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспексияси томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида ҳолат юзасидан қонуний тўхтамга келиш учун тўпланган ҳужжатлар Косон туман ИИБ га юборилди. Ҳолат якуни юзасидан қўшимча ахборот берилади.
Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг