Янгиликлар
Янгиликлар
2024-08-22
Шаҳрисабз туманида янги лойиҳанинг ишга тушиши натижасида 1 000 нафар доимий иш ўринлари яратилади
Aгротуризмни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида “Улоч” МФЙдаги лалми майдонларда 500 гектар ер ўзлаштирилиб, боғ ва узумзорлар ташкил этиш бошланди.
У йерда 1000 тонналик совуткич, меҳмонхона, ресторанлар ва чорва комплекси қурилмоқда.
Ушбу лойиҳага Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кўмагида Германия ҳамкорлик ташкилоти (ГИЗ)нинг 700 минг йевро гранти ва вилоят ҳокимлиги бюджетидан 4,8 миллиард сўм маблағлар ажратилди. Республика товар хом-ашё биржаси томонидан боғ барпо қилиш ишларига
50 миллиард сўм маблағ юналтирилди.
Ҳозиргача соҳада юқори тажрибага эга бўлган Фарғона вилояти боғбонлари жалб қилиниб, жами 120 гектар ер майдонида, шундан 60 гектарда експортбоп узум навлари, 20 гектарида мевали боғзор ташкил қилинди. Ташкил қилинган узумзорларда бетон устун “шпалер” ўрнатиш ишлари олиб борилди ва ҳозирда 13 км қувурлар тортилиб, сув чиқарилиб, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1000 нафар доимий ва 3 000 нафар мавсумий иш ўринлари яратилади. Ҳудудда 7 500 тонна маҳсулот йетиштирилиб, йилига 2,5 миллион доллар експорт қилиш имконияти яратилади.