Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Сайёр қабулларда аҳоли мурожаатларига ечим топилмоқда

error

2024-08-17


Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб етиш мақсадида Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси раҳбари Ф.Мухаммадиев бошчилигида Қамаши туманида сайёр қабул ўтказилди.

💎Сайёр қабулда 130 нафар фуқаро иштирок этди.

💎Қабулда 10 нафар фуқарога доимий ишга ҳамда 1 нафар фуқарога мавсумий ишларга йўлланма берилди.

💎Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 12 нафар фуқароларга ПҚ-55 сонли қарорига асосан маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларига имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши бўйича кўрсатмалар берилди.

💎Шунингдек, қабул давомида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра, тикувчилик ўқув курсларини якунлаган 70 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди.

Фуқаролар берилган ускуналардан мақсадли фойдаланган ҳолда оилавий даромадини янада яхшилашлари лозимлигини таъкидланди.