Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Касби туманида навбатдаги "Бўш  иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ўтказилди

error

2024-06-17

Бугун Касби туманидаги  Истироҳат боғида "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар бандлигини, шу орқали уларнинг доимий даромад манбаларини  таъминлаш мақсадида "Бўш  иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ўтказилди. Меҳнат ярмаркаси туман ҳокимлиги ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан ташкил етилди. Тадбирда туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиев бошчилигидаги масъуллар ҳам иштирок етиб, бевосита жараёнларга гувоҳ бўлишди.

Ярмаркада  тумандаги 151 та муассаса ва корхоналар ўзларидаги мавжуд 252 та бўш ўринлари билан қатнашдилар.  Тадбир  давомида бир нечта  фуқарога  ишга жойлашиш бўйича ё‘лланма берилди. Шунингдек, 20 нафар хотин-қизларимизга тикувчилик фаолиятларини бошлашлари учун субсидия асосида тикув машиналари ҳам берилди.