Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Китоб туманида навбатдаги "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ўтказилди

error

2024-06-15

Бугун Китоб туманидаги Маданият ва истироҳат боғида  "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар бандлигини, шу орқали уларнинг доимий даромад манбаларини  таъминлаш мақсадида "Бўш  иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ўтказилди. 

Тадбирда туман ҳокими бошчилигидаги масъуллар ҳам иштирок етиб, бевосита жараёнларга гувоҳ бўлишди.

✔️Ярмаркада  тумандаги 80 дан ортиқ муассаса ва корхоналар ўзларидаги мавжуд 400 га яқин бўш ўринлари билан қатнашдилар.  Тадбир  давомида бир нечта  фуқарога  ишга жойлашиш бўйича ё‘лланма берилди, шунингдек, кўпгина фуқаролар билан  бевосита меҳнат шартномаси тузилишига еришилди. Шунингдек, 7 нафар хотин-қизларимиз тикувчилик фаолиятларини бошлашлари учун субсидия асосида тикув машиналари ҳам берилди. Мудофаа ишлари бўлими томонидан 2 нафар ёшларимиз 1 йиллик муддатли. 7 нафари еса шартнома асосида ҳарбий хизматга жалб қилинди.