Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

error

2022-08-17

Бугун “Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги”нинг Қашқадарё вилояти филиали, Вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказининг мажлислар залида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.                                                                                                                 

Ушбу тадбирда Қашқадарё вилоят Бандлик бош бошқармаси,  Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси, Қашқадарё вилояти ССБ ҳамда Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ходимлари  иштирок этдилар. 

Тадбирда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Қашқадарё вилояти филиали маъсул ходими Ф.Очилов томонидан бугунги кунда давлат хизматчиларининг ҳуқуқ ва эркинликлари ушбу Қонун билан ҳимояланиши, шу билан бир қаторда, давлат хизматчиларига юкланиши назарда тутилаётган бир қатор мажбуриятлар борасида фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтди. 

Хусусан, Янги Ўзбекистонда давлат идораларининг халққа хизмат қилишида ижобий бурилиш даври бўлмоқда. "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилиниши ҳам давлат идоралари ходимларининг халқимизга сифатли, самарали хизмат кўрсатиши борасида яна бир муҳим қадам бўлди.

Ривожланган хорижий мамлакатлар давлат бошқарувида кадрлар сиёсатини шакллантиришда давлат хизмати муҳим ўринни эгаллайди. Шу сабабли, давлат бошқарувида олиб бориладиган ислоҳотлар, биринчи навбатда, давлат хизматини тўғри ташкил этиш ва самарали амалга оширишни назарда тутади.

Давлат органларининг фаолият сифати даражаси аҳолининг давлат хизматига нисбатан муносабатини шакллантиради. Давлат номидан фаолият олиб бораётган хизматчига қараб аҳоли томонидан давлат бошқаруви ёки давлат хизмати тизимига баҳо берилади. Шунинг учун ҳам давлат органларига малакали ва масъулиятли кадрларни жалб қилиш, уларнинг малакасини доимий ошириб бориш билан бир қаторда ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни ягона қоидалар асосида ҳуқуқий тартибга солиш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга соладиган "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилинганлиги бу борадаги фаолиятни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Қонун вазирлик ва идоралар мутахассислари, хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрланиб, мазкур қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат.

Бундан буён давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча вазирлик ва идораларда ходимларни ишга қабул қилиш, фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларни хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалаларида ҳар хил ёндашувларга барҳам берилади. 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради. 

Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб – Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

Тарғибот тадбири давомида "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуннинг мазмун-моҳияти хусусида батафсил маълумот берилди.