Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Германияда ҳунармандларга ҳам талаб катта

error

2024-05-23

Германияда ҳунармандларга ҳам талаб катта

Вазирлик вакиллари ташрифнинг иккинчи кунида Германия Федерал бандлик агентлиги раҳбари ҳамда Ҳунармандчилик палатаси кенгаши раҳбари билан учради

Унда бир қатор касблар бўйича Германияда хорижий ишчи кучига талаб юқорилиги, немис тилини биладиган, тажрибали мутахассислар учун барча ешиклар очиқ еканлиги таъкидлаб ўтилди. Хусусан, учрашувда електрик, мехатроника, металлга ишлов бериш, ҳунармандчилик соҳаларида диплом ва камида 5 йиллик касбий тажрибага ега фуқароларимизни Ўзбекистонда немис тилининг Б1 даражасигача бепул ўқитиш лойиҳаси таклиф етилди. Ўқув курсларини якунлаб имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодлар Германияга ишлаш учун жўнаб кетишади.

Шунингдек, виза, авиа чипта ва Германиядаги интеграция жараёнлари харажатлари иш берувчи томонидан тўлиқ қопланиши айтиб ўтилди. Ушбу пилот лойиҳа Германия Ҳунармандчилик палатаси орқали амалга оширилиб 100 нафар талабгор билан бошланади ва узоқ муддатли бандлиги таминланади.

Ўз навбатида немис тилини ўрганиш истагида бўлган ёш ҳунармандларга ҳам бепул ўқув курслари ташкил етилади ва Германия томонидан уларга стипендия тўланади.

Ушбу лойиҳани тез орада ишга тушириш учун Германия Федерал бандлик агентлиги ва Ҳунармандчилик палатаси марказий кенгашидан иборат делегация жорий йилнинг июл ойида Ўзбекистонга ташриф буюради.