Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

"Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди

error

2024-05-09

"Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди 


9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қарши шаҳрида жойлашган хотира майдонидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қоʼйиш маросими боʼлиб оʼтди.


Маросимда Вилоят ҳокими ва жамоаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, сектор, вилоят ташкилот ҳамда корхоналар, муассасалар раҳбарлари, ҳарбий қисмлар командирлари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳарбий оркестр садолари остида 9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қарши шаҳридаги "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.


Бу ёдгорликка гул қўйиш барча Ўзбекистон оналарига юксак ҳурмат-еҳтиром ифодасидир.


Бугунги тинч ва осойишта, еркин ва фаровон ҳаёт учун азиз жонини фидо қилган аждодларимизнинг ёрқин хотираси ҳеч қачон унутилмайди. 


Тинчлигимиз абадий бўлсин!