Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

"Каръера куни" — ўз соҳангни танла!

error

2024-04-22

Қарши ирригация ва агротехнологиялари институтида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари битирувчилари учун 2023-2024 ўқув йили битирувчиларини иш жойлари билан таъминлаш мақсадида “Каръера куни” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. 


✅Меҳнат ярмаркасида талабалар билан бевосита суҳбат ўтказиш орқали уларни танлаб олиш ҳамда иш билан таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамда 40 дан зиёд ташкилотлар ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. 


✅Меҳнат ярмаркасида иш берувчи ташкилотлар билан талабалар амалиётларини самарали ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.


Маълумот ўрнида: институтда 393 нафар магистратура ва бакалавр битирувчилари мавжуд.