Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Томорқасидан даромад топаётганлар

error

2024-04-19

Косон тумани "Эсабой" маҳалласида 610 та хонадон бор. Уларнинг 580 таси, яъни 90 фоизи сабзавотчилик билан шуғулланади. 


Мисол учун, ҳовлисидаги томорқада 10 сотих майдонга иссиқхона ташкил қилиб, помидор етиштираётган Элёр Тўлқинов ва унинг рафиқаси Наргиза Барноева тез орада маҳсулотларини бозорларга олиб чиқади.


Бу оила 6 йилдан буён томорқасидан яхши даромад топиб, 10 га яқин маҳалладаги хотин-қизларини мавсумий иш билан банд қилган. .


Гулбаҳор Равшанова эса ҳовлисидаги 12 сотих томорқага шолғом экиб  парвариш қилмоқда. 


Маҳалла ҳоким ёрдамчиси Икром Мардоновнинг маълум қилишича  ҳудуд аҳолиси томорқасига асосан сабзи, шолғом, картошка, помидор ва бодринг маҳсулотларини етиштиради. 


Маҳалла аҳолиси “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида ҳар йили юртимиз бозорларига жами 60000 тонна сабзи етиштириб беради.