Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

⚽️Футбол

error

2024-04-16

Ғолибларни қутлаймиз!

Шаҳрисабз КОИCА ўқув марказида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги дастурига асосан 5 ташаббус лойиҳаси асосида спортнинг мини футбол тури бўйича вазир кубоги соврини учун саралаш мусобоқаси бўлиб ўтди. Мусобоқанинг тантанали очилиш маросимида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ёшлар ишлари бўйича маслаҳатчиси Қ.Одинаев, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Ш.Бўриев ҳамда Қашқадарё вилояти камбағалликни қисқартиш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи в.в.б М.Амировлар сўзга  чиқиб, жамоаларга омад тилашди.

Ушбу мусобоқада Қашқадарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси тасарруфидаги жами 8 та жамоа беллашишди. Қизиқарли ва шиддатли бўлиб ўтган ушбу турнирда Шаҳрисабз КОИCА ўқув маркази спортчилари финалда Муборак тумани рақибларини доғда  қолдириб,бандлик бошқармасининг бош кубоги совринини қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Мусобақа ғолибларига есдалик совғалари улашилди. Жамоа аъзоларини Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ва ҳамшаҳарларимиз номидан чин қалбдан самимий табриклаб, май ойида ўтказиладиган республика босқичида уларга омад ва зафарлар тилаб қоламиз