Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Қашқадарёда Германиянинг касб-ҳунар мактаби фаолияти йўлга қўйилади

error

2024-03-26

Вилоят делегатсия аъзолари Лейптсиг шаҳрида жойлашган Авестос компанияси бош директори Клаус Мичел иштирокида икки томонлама учрашув ўтказилиб қўшма истиқболдаги режалар бўйича музокаралар ўтказилди.

Музокаралар давомида, Қашқадарё вилоятида тажриба-синов тарзида немис ўқув дастурлари ва технологиялари асосида профессионал касб-ҳунар мактабини барпо етиш лойиҳаси илгари сурилди.

Ушбу ташкил етилаётган касб-ҳунар мактабини асосий мақсади - жаҳон талабларига жавоб берадиган ёш кадрларни тайёрлаш ва профессионал кўникмаларни улашишдан иборат. Ўқув мактабида немис тили ва касб-ҳунарлар жумладан, машина созлик, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида малакалий мутахассисларни тайёрлаш ҳамда уларни Германияга ташкилий тарзда ишга юбориш.

Касб-ҳунар мактаби фаолияти ўрганилиб, тадбир якунида икки томон ўртасида англашинув меморандуми имзоланди.