Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Қамаши туман Прокуратураси ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

error

2022-07-16

Қамаши туман Прокуратураси  ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида Қамаши туманидаги тегишли корхона, ташкилотлар билан иш билан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар ва хотин-қизларни ишга жойлашишига кўмаклашиш ва ўз бизнесларини очишга кўмаклашиш бўйича туманнинг 2-сектори Ўзбекистон МФЙ худудида 2022 йил 16-июл куни бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.


Меҳнат ярмаркасига иш билан банд бўлмаган ёшлар ва хотин қизлар ва бошқалар таклиф этилдилар.

2022 йил 16-июл куни ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига тумандаги 63 дан ошиқ корхона, ташкилот, муассаса, ҳунармандлар ва тадбиркорлар қатнашди.

Тумандаги  корхона, ташкилот ва муассасалардаги 447 та бўш  иш ўринлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг                      05.10.2017 йилдаги 799-сонли қарори асосида мавсумий вақтинчалик ишлар ва касбга қайта ўқишлар тавсия этилди. Хусусан, Тиббиёт бирлашмасида 15 та,  Қишлоқ хўжалик бўлимида  3 та, 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби 7 та, 23-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби 8 та,  Қамаши туманидаги Давлат Ўрмон хўжалигида 8 та, Қамаши йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида 2 та, Сув истеъмолчилар уюшмасида 1 та ва Ҳалқ таълими тизимидаги мактабларда 100 дан ошиқ бўш иш ўринлари намойиш этилди.


16-июл куни бўлиб ўтган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига 130 дан ошиқ иш билан банд бўлмаган фуқаролар қатнашдилар. Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига қатнашган иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашишда биринчи навбатда “Аёллар дафтари” рўйхатига олинган аёлларнинг бандлигига кўмаклашиш алоҳида эътиборга олинди ва туманда фаолият кўрсатаётган “Имонахон Фахриддиновна” оилавий корхонасига “Аёллар дафтари рўйхатига олинган 60 нафар хотин-қизларни касаначилик усулида “Бесирчилик” йўналишида бириктирилиб, корхона ва фуқаролар ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари тузилиб бандлиги таъминланишига кўмаклашилди.