Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Шаҳрисабз шаҳрида Меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

error

2022-07-21

  Шаҳрисабз шаҳар  ИИБ 3- сектор ташаббуси билан бўлиб ўтган Меҳнат бозори ярмаркасида Бўш иш ўринлари мавжуд бўлган иш берувчи 12 та корхона  жами 148 та  бўш иш ўринларига  иш кучи талаби билан қатнашди. 


       Ярмаркада қатнашган  126 нафар фуқародан 76 нафар хотин қизлар,    64 нафар ёшлар иштирок этди. Жами Меҳнат бозори ярмаркасида  Шахрисабз шаҳардаги буш иш ўринлари билан қатнашган иш берувчи корхона ва ташкилотлардан  Мебел фабрикасига 50 нафар, “Оқ сарой текстел” МЧЖга 4 нафар, Мактабгача таълим бошқармасига 4 нафар, Шаҳрисабз шаҳар тарихий қисмини сақлаш ва ободонлаштириш департаментига  6 нафар, “BI SAY” МЧЖга 23 нафар ишсиз бўлган фуқаролар қизиқиш билдириб иш тартиби, ойлик иш ҳақлари, ишга қатнаш қулайликлари тўғрисида ўзларига тегишли маслахатларни олишди ва иш жойида бориб ишлаш хохиши бўлганда Шахрисабз шаҳар АБКМда мурожаат қилишлигини билдиришди.


        Қолган 39 нафар турли касб эгалари  ташкилот ва корхоналардан ташриф бюрган  маъсул ходимлари билан сўҳбатлашиб улардан иш тартиби, ойлик иш ҳақлари, ишга қатнаш қулайликлари тўғрисида ўзларига тегишли маслахатларни олишди. 

       Корхона ва ташкилотларнинг талабига кўра ишлаш хохишини билдирган  ишсиз фуқаролардан 26 нафарига  доимий ишлаш учун,              турли вазифаларга Шаҳрисабз шаҳар АБКМ йўлланмаси берилди.