Янгиликлар
Янгиликлар
2023-09-15
Кўкдала тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда туман прокуратураси билан ҳамкорликда "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ушбу ярмаркада тумандаги 20 та ташкилот ва корхоналар ўзининг бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Ярмаркада асосан 200 нафардан ортиқ ОТМ, техникум ва мактаб битирувчи ёшлари қатнашиб, шундан 35 нафар битирувчилар доимий иш ўринларига жойлаштирилди.
Касб-ҳунарга қизиқиши бўлган 54 нафар битирувчиларга "Қарши ишга марҳамат" мономаркази ҳамда Шаҳрисабз шаҳридаги Ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш марказига (КОИКA) касб ўрганишлари учун йўлланмалар берилди.
Шу жумладан, 15 нафар "Aёллар дафтари", "Темир дафтар" даги ишсиз хотин-қизларга ҳоким ёрдамчиси тавсиясига асосан субсидия асосида тикув машиналари берилди.