Янгиликлар
Янгиликлар
2023-09-15
Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Бугун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш бўлими раҳбарлигида Қашқадарё вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасида "2023 йилда Коррупцияга қарши курашиш юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлили ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш" юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ҳамда ушбу иллатни олдини олишга қаратилган чора тадбирларни кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг