Янгиликлар
Янгиликлар
2023-09-11
Хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Муротжон Азимов давлатимиз раҳбарининг жорий йил 28-июл куни ўтказган видеоселектор йиғилишида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, бу борада бешлик ва маҳалла фаолларининг масъулиятини ошириш, криминоген вазиятни жиловлаш бўйича масъулларга аниқ вазифалар қўйиб, берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида жойларда учрашув ва мулоқотлар ўтказмоқда.
Навбатдаги манзил Қарши шаҳри маҳаллалари бўлди. Маҳалла фаоллари билан учрашган вилоят ҳокими "Маҳалла "бешлиги" доим уйғоқ бўлиши керак", дея таъкидлади.
- Бу гап билан тун-у кун ухламасдан маҳаллада айланиб юрасан, дегани эмас, балки, виждони уйғоқ, кўзи тўқ бўлиши керак, - деди вилоят ҳокими. - Маҳалла "бешлиги" бирдам бўлса, ҳар қандай вазиятдан хабардор бўлади, турли нохушликларни, жиноятларни олди олинади.