Янгиликлар
Янгиликлар
2023-09-11
"Хонтепа" МФЙда 4000 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Улар орасида қорақалпоқ, рус, татар, тожик, қозоқ, туркман ва корейс миллати вакиллари ҳам бор. Ушбу маҳалла "бешлиги"га қуёш панелли замонавий бино ва профилактика инспекторига "яшил энергияли" хизмат уйи фойдаланишга топширилди.
Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам иштирок этиб, маҳалла аҳлини байрам билан табриклади. Тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва ижтимоий профилактикани тўғри йўлга қўйиш бўйича "бешлик" билан мулоқот қилди.
Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг