Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида

error

2022-07-15


Касби туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2022 йил 15 июль куни тумандаги 1-секторга қарашли бўлган  “Денов”, “Боғариқ”, “Оқтепа”, “Таллиюлғун” маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйича олий ўкув юртлари, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, Қуролли кучлар сафидан бўшатилганлар, вақтинча ишсиз фуқароларни, чет элдан қайтиб келган фуқароларни, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни ҳамда меҳнатга лаёкатли ёшларни касб ва малакаларини ошириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида Касби сув хўжалиги ва мелиорация коллежида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. 



Бундан ташқари марказнинг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича мутахассиси томонидан хорижда ишлаш истаги бўлган фуқароларимизга қонуний меҳнат фаолиятларини юритишлари учун меҳнат шартномаси асосида Германия, Россия, Япония ва Латвия давлатларида танлов асосида ишга юбориш хусусида йўналиш ва тушунтиришлар бериб ўтилди.