Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Нишонда яна бир янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

error

2023-09-05

Мустақиллик байрами арафасида Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги "Жануб Машъали" маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди. 


Ушбу бинонинг расмий очилиш маросимида Республика "Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси Дилшод Усмонов, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси "Обод ва хавфсиз маҳалла" шуъбаси мудири Қиём Сирожев , Нишон тумани ҳокими Мухтор Хайитмуродов, маҳалла фаоллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОAВлари иштирок этди. 


Маълумот ўрнида, "Жануб Машъали" маҳалласи биноси "БЗAШ" хусусий корхонаси томонидан қурилди. Лойиҳа қиймати 350 миллион сўмни ташкил этади.