Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Нишонда Хитой корхонаси 7 та йўналишда ишчи қабул қилиш учун суҳбат ўтказди

error

2023-08-31

Бугун, 25 август куни "Нуристон" шаҳарчасидаги "Aмир Темур" маданият саройида Хитойнинг "ТЭНГ ДA ГОНГ ЧЭНГ ФУWУ ГОНГСИ" МЧЖ корхонаси Нишон туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими билан ҳамкорликда бўш иш ўринларига ишчи қабул қилиш учун суҳбат ўтказди.  


Унда, хитойлик корхона 7 та йўналишда яъни электр пайвандчи, электр монтёр, юк кўтарувчи, пўлат билан ишловчи, ғишт қуювчи, дурадгор, ҳайдовчи йўналишида ишлаш истагида бўлган талабгорлар билан суҳбат олиб борди. 


Шу ўринда, "Тенг Да Гонг Ченг Фуwу Гонгси" корхонсида ишлаш истагида бўлган 513 нафар фуқародан корхона талабларига мос бўлган 245 нафар талабгорнинг ҳужжатларини олиб қолди.