Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Давлат меҳнат назорати инспексияси ходимлари учун онлайн тренинг ўтказилди

error

2023-08-31

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг талабига биноан, ХМТнинг пахта, тўқимачилик ва тикувчилик бўйича дастури меҳнат инспекторлари учун мажбурий меҳнат ҳолатларини аниқлаш ва тергов қилиш бўйича тренинг ўтказилди. Тренинг қуйидаги мавзуларни қамраб олди: 


• Мажбурий меҳнат таърифи ва тегишли тушунчалар; 

• Мажбурий меҳнатни аниқлаш;  

• Мажбурий меҳнат ва жабрланувчиларни ҳимоя қилиш; 

•  Мажбурий меҳнатга қарши курашда шаффофлик, молиявий жазолар ва бошқа тенденциялар; 

•  Мажбурий меҳнатга қарши кураш: Бразилиядан яхши тажрибалар.


Меҳнат инспекторларини мажбурий меҳнат тушунчаси ва та’рифи, жумладан, мажбурий меҳнат ҳолатларини аниқлаш ва тергов қилиш ҳамда Бразилиянинг мажбурий меҳнатга қарши курашиш тажрибаси билан таништирилди.