Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Манғитда аҳоли бандлиги таъминланмоқда

error

2023-08-24

Қамаши тумани Манғит маҳалласида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ўтказилди.


Ўтказилган ярмаркада тумандаги 142 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 511 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.


Бўлиб ўтган меҳнат ярмаркасига 200 нафардан ортиқ иш билан банд бўлмаган фуқаролар қатнашдилар, шундан жами 43 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланишига эришилди.


Ярмаркада маҳаллада истиқомат қилувчи сертификатга эга 15 нафар хотин-қизларга ўзини-ўзи банд қилиб, даромад топишлари учун субсидия асосида тикув машиналари ажратилди.


Шунингдек, 4 та мототранспорт ва 1 та мотокултиватор имтиёзли кредит асосида фуқароларга топширилди.


Тадбир сўнгида "Обод хонадон", " Обод кўча",  "Обод маҳалла" дастури доирасида Манғит МФЙ маҳалла боғи яратилишида, Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси раҳбари Рустам Г’афуров томонидан ҳам дарахт ко’чати о’тқазилди.