Янгиликлар
Янгиликлар
2023-08-19
Бугун вилоят ҳокимлиги қабулхонасида вилоят ҳокимлиги гуруҳ раҳбари Ф.Хўшмуродов бошчилигида тадбиркорлар ва фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда 92 нафар фуқаролар субсидия, кредит, кадастр, тиббиёт, ишга жойлашиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар билан юзланишди.
Фуқаролар қабулида Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ходимлари ҳамда тегишли ташкилотлар иштирок этиб, фуқароларнинг 20 дан ортиқ мурожаатлари жойида ҳал қилинишига эришилди.
Бундан ташқари фуқароларнинг муаммолари атрофлича кўриб чиқилиб, вақт талаб этадиган мурожаатлар жойида бориб ўрганилиши ва ечим топилиши келишиб олинди.