Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Китоб туманида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида яна 100 дан ортиқ ёшларимиз ишга қабул қилинди

error

2023-08-17

Китоб тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туман ҳокимлиги, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш  бўлими ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди. Унда туманнинг мавжуд 97 та умумта‘лим мактаблари ўзларининг 215 та вакант ўринлари билан иштирок этишди. Жараёнларда туман ҳокими Уктам Пардаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари қатнашиб, меҳнат бозорига кириб келаётган ёш кадрлар ҳамда мактаб директорлари билан мулоқот қилди ва уларнинг бугунги тадбир бўйича фикрлари билан яқиндан танишди.


📌Этиборли жиҳати, шу куни 135 нафар ОТМ тугатган ёшларимиз таълим муассасаларига ўз соҳалари ва йўналишлари бўйича ишга қабул қилиниб, улар билан меҳнат шартномалари имзоланди.