Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли бўш турган бинодан самарали фойдаланилмоқда

error

2023-08-17

Қарши шаҳри Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли, анча йиллардан буён бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш мақсадида 3 та хона Феруз Самадовга берилиб, бу ерда маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Жамшид Aбдуазизов кўмаги билан ажратилган 33 млн. сўм имтиёзли банк кредити ҳамда тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан мебел ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.


Айни пайтда бу ерда юмшоқ мебеллар ишлаб чиқарилиб, маҳалладаги 4 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.


Бинодаги хоналардан бирида Ботир Алмардонов томонидан 12 млн. сўм имтиёзли кредит маблағи ҳисобига замонавий сартарошхона ташкил қилиниб, 2 та янги иш ўрни яратилди.