Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

"Обод хонадон" - "Обод кўча" - "Обод маҳалла" мезонлари "Манғит" маҳалласида

error

2023-08-14

Қамаши туманининг Манғит маҳалласида маҳалла идораси йўқлиги сабабли янги маҳалла биноси қурилиши давом этмоқда. 


Маҳалладаги ички кўчаларнинг 10 кмда тупроқ йўллар шағаллаштирилмоқда, 3 км масофадаги йўлларда эса асфалтлаштириш ишлари бошлаб юборилган.


Ўрганиш натижаларига кўра, маҳаллада яроқсиз симёғочлар темир-бетон устунларга алмаштирилмоқда. 151 дона темир-бетон устунлар ва 8,5 километр масофалик электр тармоқлар янгиланмоқда.


Aҳолини табиий газ билан таъминлаш мақсадида жами 29,9 км масофага газ тармоғи тортилган бўлиб, шундан

-1,8 км узунликдаги тармоқни алмаштириш, мавжуд 17 та ГРП ва 7,3 км газ тармоғини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.


857 та хонадонни тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 35 км сув тармоғи тортилмоқда.