Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Қашқадарёда семинар!

error

2022-04-29

2022 йилнинг 28 апрел куни Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида битирувчи курс талабалари иштирокида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан семинар ўтказилди.

Ушбу семинарда Қашқадарё вилояти бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари А.Маматов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилояти Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси О.Ҳазратқулов ҳамда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Қарши шаҳар бўлинмаси раиси Ш.Юлдошевлар вакиллари иштирок этишди.



Семинарда сўзга чиққан Қашқадарё вилояти бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Абдилазиз Маматов “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мазмун-моҳияти ҳақида талабаларга маълумот бериш билан бир қаторда, талабаларнинг келгусида корхона ва ташкилотларда ишлаши жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашда нималарга эътибор қаратиши лозимлиги ҳақида тушунчалар берди.


Шунингдек, семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилояти Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси О.Ҳазратқулов ҳамда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Қарши шаҳар бўлинмаси раиси Ш.Юлдошевлар касаба уюшмаларининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини олиб боришдаги аҳамияти ва касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш борасидаги ҳуқуқлари тўғрисида семинар иштирокчиларига тушунчалар беришди.


Бундан ташқари, семинарда сўзга чиққанлар семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб беришди, семинар иштирокчилари семинарда билдирилган бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.