Янгиликлар
Янгиликлар
2023-08-07
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси, Республика ишчи гуруҳи вакили Ботир Парпиев Нишон туманида бўлиб, фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.
Хусусан, Нишон туман ихтисослаштирилган мактабида ташкил этилган халқ билан юзма-юз учрашувда туман ҳокими Мухтор Хайитмуродов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда маҳалла бешлиги иштирок этди.
Сайёр қабулда асосий масала тадбиркорлик учун кредит ажратиш, уй-жойини таъмирлаш, даволаниш учун моддий ёрдам ва тиббий хизматни яхшилаш борасида бўлди.