Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Қашқадарё вилояти прокуратураси, Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси ҳамкорликда ўтказилган Бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтқазилди

error

2023-02-27


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Қашқадарё вилояти прокуратураси, Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси  ҳамкорликда ўтказилган Бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтқазилди . Ушбу ярмакада 2022 йил олий ва ўрта таълим муассасаларини тугатган ёшлар, Ишсиз хотин-қизлар, жазо муддатини ўтаб келган ёшлар, шунингдек ишсиз ва ишга мухтож фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларни тадбиркорликка кўмаклашиш мақсадида “БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ”  тадбирида Қарши шаҳридаги ташкилот ва корхоналар ҳамда муассасалар томонидан тақдим этилган 134та ташкилотдан 1233 та бўш иш ўринлари билан Ҳунармандлар уюшмаси аъзоликка қабул қилиш ўринлари билан Мономарказ Қарши филиали касб - ҳунарга ўқитиш йуналишлари билан ва Камбағаликни қисқартириш ва бандлик хузуридаги жамоат жамғармаси филиали  мавсумий жамоат ишларига ишсиз фуқароларни жалб этиш билан иштирок этишди,


Ушбу бўш иш ўринлари ярмаркасида  ишсиз ва банлиги таъминланмаган 266 нафар фуқаролар иштирок этди ва 109 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди:
жумладан  ярмаркада 21 нафар  фуқаролар ўзларига  мақбул келган бўш иш ўрнига йўлланма олиб ишга жойлашишига кумаклашилди, мавсумий ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 56 нафар  фуқаролар жалб этилди, 32 нафар  Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” Мономарказига  касбга ўқитишга йуналтирилди.
Қарши шаҳридаги Саноат зонасида ташкил этилган янги иш ўринларига ишга жойлашиш учун Китоб Ип йигирув корхонасига 200 та буш иш ўринлари , Смарт ишлаб чикариш корхонаси, Uzshoys Ўзбекистон-Беларуссия кўшма корхонасига 32 та буш иш ўринлари улардаги буш иш ўринларинг иш хақлари тўғрисида аниқ маълумотлар тақдим этилди.
Меҳнат бозорида ўз ўрнини топа олмаётган ишсиз ва банд булмаган фуқароларни  Ишга мархамат Мона марказига 26 та йўналиш  бирини танлаб қисқа муддатда касб-ҳунарга эга бўлиб ўз касбига эга булиши  бўйича ишга жойлашиши тўғрисида маълумотлар берилди.