Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси

error

2022-12-07

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 8-ноябрдаги ПФ-243-сон Фармонига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” муносабати билан турли соҳалар ривожи учун ўз ҳиссасини муносиб қўшиб келаётган фаоллар эсдалик нишони билан тақдирландилар.

Қувонарлиси, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Амиров, ҳудудий меҳнат бозорини таҳлил қилиш, ҳудудий бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш шуъбаси мудири О.Эшов, кадрлар бўйича инспектор Ж.Мустафақулова ҳамда давлат меҳнат техник инспектори К.Кулаевлар алоҳида эътироф этилдилар.

Эсдалик нишонлари вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари А.Қодиров томонидан топширилди.