Янгиликлар
Янгиликлар
2026-03-01
Зулфия Исроилова – таниқли ва иқтидорли ўзбек шоираси. Ёрқин рассом, оддий инсон қалбини ўткир ҳис қилган – меҳнаткаш, Шарқ аёлининг жамиятдаги тенг ҳуқуқи учун мардонавар курашган аёл. Зулфия шеъриятининг нуфузи – бизнинг дабдабали мураккаб давримизнинг ҳаққоний ифодаси, ўзига хослиги, замондошларимизнинг қалби ва ҳаракатларининг ёрқин тасвиридадир. Ўзбек халқининг атоқли ва ардоқли вакили, таниқли жамоат арбоби, халқаро тинчлик учун кураш жарчиси Зулфия Исроилова халқаро “Нилуфар”, Жавоҳарлал Неру номидаги ҳамда Давлат мукофатлари соҳибасидир. Зулфияхоним Исроилова 1915-йили Тошкент шаҳрининг қадимий Дегрез маҳалласида таваллуд топган. Aввал бошланғич мактабда, сўнг хотин – қизлар билим юртида таҳсил олган. 1935-1938-йилларда Ўзекистон фанлар академиясининг тил ва адабиёт институти аспирантурасида ўқиган. Шундан кейин турли нашриётларда ишлаган. 1935-йилдан 1980-йилгача, қарийиб ўттиз тилга яқин республикамизда кенг тарқалган “Саодат” номли хотин – қизлар журналида бош муҳаррир бўлган. Зулфияхоним Исроилова Ҳамид Олимжон билан турмуш қурган. Бироқ улар орзуларга тўла ҳаёт кечираётган паллада 1944-йили машина ҳалокати туфайли турмуш ўртоғидан айрилди. Шоира еса 1996-йилда 81-ёшида вафот етади. Шоира бадиий ижодга жуда ерта киришди. Ўн йетти ёшида “Ҳаёт варақалари” деб аталмиш дастлабки шеърий китобини чоп еттирди. Узоқ ижодий умри давомида ўттизга яқин шеърий тўпламлар, ўндан ортиқ достонлар яратди. Шоира ҳаммани ўйлатадиган, барча кишиларга Жахлдор бўлган ҳолатларни шеърга солади. Шунинг учун ҳам ёзганлари кўпчиликка манзур бўлади. Зулфиянинг улкан истеъдоди фақат юртимиздагина емас балки дунё миқёсида ҳам еътироф етилган. У – халқаро “Нилуфар” мукофоти эгаси.