Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлими?

error

2026-01-25

     ❗️Меҳнат қонунчилиги, бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ёки меҳнат шартномасида белгиланган ҳолларда ходим ишни давом эттираётган бўлса, иш берувчидан меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.
📄 Ходимнинг ёзма аризаси берилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
 Агар талаб рад этилса, иш берувчи бу қарорни ёзма равишда асослаб бериши лозим.
Рад этиш сабаблари ёзма тарзда билдирилмаса ҳам, бу ҳолат ходимнинг шикоят қилиш ҳуқуқини чекламайди. (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6260921)
Масалан:
🔹Иш вақти ёки иш тартибини ўзгартириш;
🔹Бошқа иш жойига ўтказишни сўраш;
🔹Маош миқдорига оид шартларни қайта кўриб чиқишни сўраш ва ҳ.к.
Агар сизнинг меҳнат шартларингизни ўзгартиришга асосли эҳтиёжингиз бўлса  бу ҳақда ариза ёзинг. Қонун сиз томонда.