Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи бошланди

error

2026-01-13

2025-йил 15-январ куни соат 00:00 дан Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи расман бошланди.
Мазкур босқич доирасида 17 кун давомида фуқаролар census.stat.uz расмий веб-сайти орқали ОнеИД тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, хорижда вақтинча бўлиб турган ватандошларимиз учун ҳам мавжуд бўлиб, улар исталган жойда ягона идентификация тизими орқали рўйхатдан ўтиш имкониятига эга.
📹 Онлайн рўйхатдан ўтиш тартиби бўйича видеоқўлланма қуйидаги ҳавола орқали тақдим этилган: https://www.youtube.com/watch?v=emOwotRVK4c&t=224s
Шунингдек, онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролар орасида тасодифий тарзда танланиб, қимматбаҳо совғалар ўйнаб берилади.