📝 Сўнгги пайтларда умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган, бироқ Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари билан меҳнат шартномалари бекор қилинаётгани ёки улар ишга қўйилмасдан четлаштирилаётгани юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.
⬇️ Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 19-майдаги 312сон қарори билан хорижий тил ўқитувчилари учун Б2 даража талаби белгиланган бўлса-да, ушбу талаб:
▫️ меҳнат шартномасини бекор қилиш,
▫️ ёки ходимни ишдан четлаштириш учун тўғридан-тўғри ҳуқуқий асос сифатида назарда тутилмаган.
📖 Меҳнат кодекси талаблари:
● ❌ Б2 сертификатга эга эмаслик — меҳнат шартномасини 168-модда асосида бекор қилишга сабаб бўла олмайди;
● ❌ Бу ҳолат 161-моддага кўра иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш учун ҳам асос эмас;
● ❌ 151моддада ходимни ишдан четлаштириш асослари рўйхатида ҳам Б2 сертификатга эга эмаслик кўрсатилмаган.
🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 19-майдаги ПҚ-5117-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими тизимини 2030-йилгача ривожлантириш концепциясига асосан 2030-йилгача хорижий тил ўқитувчиларининг 100 фоизини Б2 даражага етказиш — босқичма-босқич амалга ошириладиган мақсад бўлиб, у жазолаш ёки мажбурий ишдан бўшатиш механизми эмас.
❗️ Хулоса: Б2 сертификатга эга эмаслик хорижий тил ўқитувчилари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки уларни ишдан четлаштириш учун қонуний асос бўла олмайди.
🔖 Юқорида баён этилган ҳолатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси томонидан қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдимнома киритилди.📝