Янгиликлар
Янгиликлар
2026-01-27
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда келтирилган ҳолатлар юзасидан Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан белгиланган тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур мурожаатда баён этилган масалалар, жумладан, фуқаронинг ижтимоий ҳолати, бандлик билан боғлиқ муаммолари ҳамда субсидия ва кредитлардан фойдаланиш масалалари масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилмоқда.
Ўрганиш якунларига кўра, тегишли хулоса чиқарилиб, мурожаатчига қонунчиликда белгиланган тартибда маълумот берилади.
Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг