Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Томорқа ва тадбиркорлик – оилавий даромад пойдевори

error

2025-06-09

Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Ф.Мухаммадийев Қарши тумани Тараққиёт маҳалласига бориб, жойида тадбиркорлик субйектлари фаолиятини ва аҳоли томорқаларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганди.


Маҳалладаги Очилов Даврон уй шароитида тозаловчи воситалар ишлаб чиқаришни бошлаган. У нафақат ўз оиласининг бандлигини, балки маҳалладаги 2 нафар аёлларни ҳам доимий иш билан таъминлади.


Ўрганиш давомида маҳаллий тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб, имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш, янги иш ўринларини яратиш ва даромадли меҳнат фаолиятларини кенгайтириш бўйича зарур тавсиялар берилди.