Миллий қадриятлар ойлиги
2025-02-23
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 25-декабрдаги тегишли қарорига асосан ҳар йили март ойида “Миллий қадриятлар ойлиги” тадбирлари ва халқ сайилларининг ўтказиб борилиши белгиланди.
Ушбу ойлик халқимизнинг миллий қадриятлари, урф-одатлари, халқ ўйинлари йўналишидаги ижро санъатини тарғиб етишга қаратилган бўлиб, бу лойиҳа гўзал анъаналар, тарих, турмуш тарзимиз, қадриятларимиз ва маънавиятимиз каби жиҳатларни ўзида мужассам етади.“Миллий қадриятлар ойлиги” ранг-баранг тадбирлар ва халқ сайилларини ўзида ифодалайди.
Бунда миллий либослар тарғиботи, халқ ўйинлари, бадиий жамоаларнинг чиқишлари, қўшиқчилик санъати (ўлан, лапар, халқ ўйинлари, терма, маросим қўшиқлари, хафачилик, бахшичилик ва ҳоказо, рақс санъати намуналари, миллий чолғучилик санъати, арқон тортиш, дор ўйинлари, тош кўтариш каби қадимий ўйинларимиз, миллий кураш мусобақаларига кенг ўрин берилади.