Янгиликлар
Янгиликлар
2024-09-29
✍️ «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-143-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди
Фармонга кўра, 2024 йилнинг қолган даврида 500 минг, 2025 йилда 1 миллион нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг ҳамда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.
Камбағалликни қисқартириш соҳасида эришилган ижобий натижалар ва тўпланган миллий тажриба ҳамда илғор халқаро амалиёт асосида ҳар бир фуқарони ўзи ва фарзандлари келажаги учун масъулият билан ёндашишга ундайдиган ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имконият яратишга қаратилган «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури амалга оширилади ҳамда дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.
Дастур 2024 йил 1 ноябрдан қуйидагиларни назарда тутувчи «Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият» тамойили асосида амалга оширилади:
💎 барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш;
💎 таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш;
💎 кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш;
💎 ижтимоий хизматлардан фойдаланиш;
💎 яшаш шароитларини яхшилаш;
💎давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш;
💎 давлат органлари ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш.